"Африкадан Европага миграцияни Саҳел минтақаси давлатлари иштирокисиз тўхтатиб бўлмайди. шунинг учун ҳам Венгрия Чад билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда", — дея изоҳ берди Венгрия бош вазири.
Унинг сўзларига кўра, Венгрия бу мамлакатга ўз аскарларини юбориш режасини амалга оширишда давом этади.
"Россиянинг Чадда таъсири кучаймоқда, Ғарб давлатлари қўшинлари эса мамлакатдан чиқиб кетмоқда. Ўз қўшинларини Чадда жойлаштириш орқали Орбан ҳам Путин каби минтақадаги иқтисодий манфаатларни кўзламоқда", — дея тушунтирди ганалик сиёсий таҳлилчи Фидел Амаке Овусу DW нашрига берган интервьюсида.


