
Қайд этилишича, Халқаро турнирнинг 66 кг вазн тоифасидаги баҳсларда беллашган Дилшодбек Йўлдошев жангда барча рақибларини енгиб, олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Шермуҳаммад Жандреев ўз вазнида кумуш медал соҳибига айланди. Шунингдек, Достон Мейлиев, Бекмурод Олтибоев ва Шоҳруҳхон Бахтиёров эса терма жамоамизга бронза медалини келтирди.
Натижаларга кўра, Камол Мурадов мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон Президенти Кубогида 1 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза жамғарди.
Аввалроқ Токио-2021 Паралипия ўйинларида эркаклар ўртасидаги пара дзюдо бўйича Довурхон Кароматов финал баҳсида медаль олгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова


