1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Эксперт: Афғонистондаги барқарорлик бутун ТДТ маконига ижобий таъсир кўрсатади

Zamon.uz Туркий давлатлар ташкилоти доирасида хавфсизлик бўйича ҳамкорлик масаласида мутахассисга юзланди.

Эксперт: Афғонистондаги барқарорлик бутун ТДТ маконига ижобий таъсир кўрсатади

 

Туркий давлатлар ташкилотида иқтисодий, маданий-гуманитар ва илм-фан соҳаларидаги ташаббуслар билан бирга хавфсизлик йўналишидаги ҳамкорлик ҳам муҳим аҳамият касб этади. Zamon.uz ушбу масала ва ТДТ маконидаги хавфсизликка таҳдидлар бўйича мутахассис фикри билан қизиқди.

 

Омонулла Муҳаммаджонов, юридик фанлар доктори, профессор:

 

— ТДТнинг биринчи саммити турли соҳалар қатори, хавфсизлик масаласидаги ўзаро ҳамкорликни кучайишига олиб келади. Ташкилотга аъзо давлатлар турли йўналишлар қатори, хавфсизлик соҳасида икки ва кўп томонлама келишувларга эга.

 

Айниқса, ҳозирги мураккаб вазиятда тинчлик ва хавфсизлик бўйича ҳамкорлик алоҳида аҳамият касб этади. ТДТ маконида тараққиётга хизмат қиладиган омиллар билан бир қаторда, унга тўсқинлик қиладиган факторлар ҳам бор.

 

Жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари учун Афғонистондаги вазиятнинг барқарорлашуви муҳим саналади. Ўзбекистоннинг афғон йўналишида очиқ ва ўзаро манфаатли сиёсатини алоҳида қайд этиш лозим. Айниқса, сўнгги йилларда Афғонистонга ёндашув тубдан ўзгарди. Авваллари таҳдид макони сифатида кўрилган бу мамлакат ҳозирда Марказий Осиё иқтисодий маконининг ажралмас қисми деб таъкидланмоқда. Афғонистондаги барқарорлик нафақат минтақа, балки бутун турк дунёсидаги хавфсизликка таъсир кўрсатади.

 

Кавказ минтақасидаги вазиятни ҳам алоҳида қайд этиш лозим. Сўнгги йилларда Қорабоғда кузатилаётган  кескинлик ТДТ маконига ҳам таъсир кўрсатди. Ушбу муаммони сиёсий воситалар ёрдамида ҳал қилиш катта аҳамиятга эга.

 

Умуман, ТДТ доирасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликнинг кучайтириш унга аъзо давлатлар тараққиёти ва барқарор ривожланишига хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика