1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эквадорда бир ҳафта ичида иккинчи сиёсатчи сайловлар олдидан ўлдирилди

«Фуқаролик инқилоби» партиясидан президентликка номзод Луис Гонсалес уйи яқинида номаълум кимсалар томонидан отиб кетилди.

Эквадорда бир ҳафта ичида иккинчи сиёсатчи сайловлар олдидан ўлдирилди

 

Эквадорнинг Эсмералдас провинциясидаги «Фуқаролик инқилоби» сўл сиёсий ҳаракати етакчиси Педро Брионес уйи яқинида номаълум кимсалар томонидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда унинг партиядош сафдошлари хабар берди.

 

«Фуқаролик инқилоби» партиясидан президентликка номзод Луис Гонсалес марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. «Эквадор ўзининг энг қонли даврини бошдан кечирмоқда. Бу бепарво ҳукумат ва мафия томонидан эгаллаб олинган давлатнинг умумий ҳаракатсизлиги туфайли юз бермоқда. Мен бу зўравонлик оқибатида ҳалок бўлган Педро Брионеснинг оиласига ҳамдардлик билдираман», — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter). 

 

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин мамлакатда яна бир сиёсатчи — «Саф» ҳаракатидан президентликка номзод Фернандо Вилявисенсо ўлдирилганди. El Universo газетасининг ёзишича, Китодаги сайловолди учрашувидан сўнг унинг бошига уч марта ўқ узилган. 

 

Маълумот учун: 20 август куни Эквадорда муддатидан олдин президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтади. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика