1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эквадорда тўдалар зўравонлигига қарши кураш бўйича референдум ўтказилди

Президент Даниэл Нобоа мамлакатда кучайиб бораётган зўравонлик билан курашиб, режалаштирилган хавфсизлик чоралари учун сайловчиларнинг қўллаб-қувватлашига умид қилмоқда.

Эквадорда тўдалар зўравонлигига қарши кураш бўйича референдум ўтказилди

21 апрел куни бўлиб ўтган оммавий овоз беришда армия ва полиция ваколатларини кенгайтириш, қурол назоратини кучайтириш ва уюшган гуруҳлар жиноятлари учун жазони қатъийлаштириш бўйича қарорлар қабул қилинди.

 

Эквадор президенти Даниэл Нобоа эквадорликларни полиция-ҳарбий патрул хизматини жорий этиш, қидирувдаги жиноятчиларни экстрадиция қилиш, терроризм ва қотиллик учун жазо муддатини узайтиришни қўллаб-қувватлашга чақирди. Референдумга жами 11 та масала қўйилди.

 

Январ ойида кучли “Лос Чонерос” тўдаси раҳбари, наркобарон Адолфо Маcиас қамоқдан қочиб кетганидан сўнг, Нобоа “ички қуролли можаро” туфайли фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати эълон қилди.

 

Эквадорда бандитизм кучайиши муносабати билан президент Нобоа барча тўдаларни йўқ қилишни буюрди. Фармон билан у қуролли кучларга “ички қуролли можаро” режимини эълон қилиб, йигирма жиноий ташкилотга қарши операциялар ўтказишни топширди. Фармонда Эквадорда фаолият юритаётган жиноий тўдалар йўқ қилиниши лозим бўлган террорчи ташкилотлар ва урушаётган нодавлат томонлар деб аталади. Бунга жавобан жиноий гуруҳлар ҳукуматга “уруш” эълон қилди. Ўшандан бери қамоқхоналарда зўравонлик авж олди, маҳбуслар тартибсизликлар уюштирди ва ходимларни гаровга олди. Бундан ташқари, Эквадорда қуролли ҳужумлар ва одам ўғирлашлар сони кескин ортди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика