1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Элекртон рецепт тизими нега керак эди?

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори дориларни электрон рецепт асосида сотилишининг аҳамиятини тушунтириб берди.

Элекртон рецепт тизими нега керак эди?

 

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темировнинг таъкидлашича, электрон рецепт тизимини жорий этиш контрафакт дори воситалари савдосининг олдини олиш, шунингдек, дори воситаларининг ножўя таъсирларини самарали текшириш имконини беради.

 

Унинг сўзларига кўра, 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистонда дори воситалари учун махсус рақамли маркировка тизими жорий этилган. Мамлакатга олиб кирилаётган барча дори воситалари божхонадан ўтиш жараёнида, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарилган дори воситаларининг ҳар бир упаковкасига алоҳида рақамли идентификацион код қўйилади.

 

Ушбу кодлар орқали дори воситаларининг бутун ҳаракат йўли — ишлаб чиқарувчидан улгуржи савдо бўғинига, ундан дорихоналаргача бўлган жараён Солиқ қўмитаси томонидан онлайн тарзда назорат қилиб борилади. Натижада қайси дори воситаси қаерда жойлашгани, қайси дорихонада ёки ишлаб чиқарувчи омборида турганини аниқ кўриш имконияти мавжуд.

 

Электрон рецепт тизими жорий этилиши орқали ушбу дори воситасининг қайси беморга берилгани ҳам аниқланади. Агар дори воситаси ножўя таъсир кўрсатган бўлса, уни текшириш ва сабабларини аниқлаш имконияти яратилади.

 

Шу билан бирга, контрафакт дори воситаларига электрон рецепт ёзилмайди. Бу эса бундай дори воситаларининг айланмасини чеклаб, уларга бўлган талабни йўққа чиқаради ва бозор орқали сотилишининг олдини олади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика