1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Электрон рецепт” тизими бўйича саll-марказ ишга туширилди

Тошкент шаҳри ва тажриба-синов ҳудудларида электрон рецепт амалиёти юзасидан аҳоли мурожаатлари 1003 орқали қабул қилинмоқда.

“Электрон рецепт” тизими бўйича саll-марказ ишга туширилди

 

Тошкентда ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман (шаҳар)да дори воситаларини электрон рецепт асосида бериш амалиёти жорий этилиши жамоатчиликда турли савол ва мурожаатларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.

 

Шундан келиб чиқиб, аҳолининг мурожаатлари ва саволларига тезкор ҳамда аниқ жавоб бериш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли “Ишонч телефони” базасида мунтазам фаолият юритувчи 1003 қисқа рақамли саll-марказ ташкил этилди.

 

Мазкур алоқа линияси орқали малакали мутахассислар томонидан Тошкент шаҳри ва тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман (шаҳар)да “Электрон рецепт” тизими амалиёти бўйича келиб тушаётган саволлар ва мурожаатларга туну кун жавоб берилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика