1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энди давлат олийгоҳлари ҳудудида боғча ташкил этиш мумкин

Бу бўйича Президент фармони қабул қилинди.

Энди давлат олийгоҳлари ҳудудида боғча ташкил этиш мумкин

30 сентябрь куни Президентнинг “Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинганди.

 

Фармон билан давлат олий таълим муассасаларига ўзларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бўш ер участкаларида давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этишга рухсат берилди.

 

Мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларини қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш мақсадида:

 

— 2018−2022 йилларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш учун Давлат бюджети ва халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитларни қайтариш муддати 5 йилга узайтирилади;

 

— 2024 йил 1 октябрдан бошлаб бир вақтнинг ўзида бир нечта оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахсдан ижтимоий солиқ суммаси унинг битта (асосий) иш жойи бўйича тўланади.

 

Эслатиб ўтамиз, фармонга кўра, боғчаларда директор ўринбосари лавозими жорий этилади. Муассасаларда кичик ва ўрта гуруҳлардаги болаларда когнитив, психомотор ва ижтимоий кўникмалар ривожлантирилади. Боғча раҳбари ва педагог кадрларини вазир жамғармаси ҳисобидан рағбатлантиришга рухсат этилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика