1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энди Инстаграм ёлғон хабарларни ёпиб қўяди

Платформада янги функция ишга тушди.

Энди Инстаграм ёлғон хабарларни ёпиб қўяди

Инстграм “Ёлғон маълумот” функциясини ишга тушириш орқали сохта янгиликларга нисбатан ўз қоидаларини кучайтирмоқда. 

 

Янги функцияга кўра, шубҳали ёки сохта деб топилган постлар автоматик равишда "нотўғри маълумот" сифатида белгиланади. Фактларни текширувчилар жамоаси томонидан ҳар бир пост текширилади ва агар улар ёлғон деб топилса, постга ҳаволалар билан тушунтириш берилади. Фойдаланувчилар постни жойлаштира олишади, аммо у автоматик равишда "ёлғон маълумот" ёрлиғи билан белгиланган бўлади.

 

Фасебоокнинг баёнотида айтилишича, компания сохта маълумотларнинг тарқалишига тезроқ жавоб беришга ҳаракат қилмоқда. Агар бирон бир пост нотўғри деб топилса, у учинчи томон факт-текширувчилари томонидан тасдиқланмагунча вақтинча тарқатилиши чекланади.

 

Комила Одилова тайёрлади

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика