1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энди маҳаллаларнинг жисмоний фаоллик рейтинги тузилади

Бу ҳақида Президент бошчилигидаги йиғилишда айтиб ўтилди.

Энди маҳаллаларнинг жисмоний фаоллик рейтинги тузилади

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги йиғилишда мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

 

Бадантарбия қилиш, югуриш, велосипед ҳайдаш каби одатларни тарғиб қилиш, енгил касалликларни ҳам дори билан тузатишга ўрганиб қолишнинг олдини олиш зарурлиги қайд этилди. Бу йўналишда тушунтириш ишларини, айниқса 30 ёшдан катта аҳолига мўлжалланган оммавий дастурларни кўпайтириш муҳим экани кўрсатиб ўтилди.

 

Спорт вазирлигига 30 ёшдан катта аҳолини оммавий спорт билан қамраб олиш дастурини йўлга қўйиш топширилди.

 

Президентимиз “маҳалла еттилиги”ни одамларни жисмоний машқ, юриш, югуриш, велосипед ҳайдашга чорлашда фаол иштирок этишга чақирди.

 

Профессионал ва мактабларда фаолият юритаётган спорт тренерларини маҳаллаларга бириктириш, тиббиёт бригадалари, оилавий шифокор ва поликлиникалар ишига аҳолини тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини ўргатиш бўйича янги-янги ёндашувларни жорий қилиш муҳимлиги қайд этилди.

 

Маҳаллаларнинг жисмоний фаоллик рейтинги тузилиши, энг яхши маҳалла ва оилаларни рағбатлантирилиши белгиланди.

 

Йиғилиш давомида мутасаддиларнинг ҳисоботлари ва режалари тингланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика