1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энди ўрмон ёнғинлари замонавий сувпуркагичлар орқали бартараф этилади

Ҳудудий ўрмон хўжаликларига ёнғинга қарши янги техникалар топширилди.

Энди ўрмон ёнғинлари замонавий сувпуркагичлар орқали бартараф этилади

Тошкентда Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳудудий давлат ўрмон хўжаликларига замонавий ёнғинга қарши техникалар топширилди.

 

Ўрмон агентлиги директори ўринбосари Ғолибжон Қурбонов таъкидлашича, иқлим ўзгариши ва қурғоқчилик сабаб дунё миқёсида ўрмон ёнғинлари хавфи ортиб бормоқда. Шу боис ўрмон хўжаликларини махсус техникалар билан таъминлаш долзарб аҳамият касб этади.

 

Тадбир давомида 40 га яқин ҳудудий хўжаликка 250 дона мотопомпа, 250 механик ва 200 бензинли сув пуркагич топширилди. Ушбу ускуналар ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда уларни тезкор бартараф этиш имконини беради.

 

Мазкур техникалар “Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш” лойиҳаси доирасида, Ўрмон агентлиги ва Жаҳон банки ҳамкорлигида, қарийб 90 минг АҚШ доллари қийматида харид қилинди. Лойиҳанинг асосий мақсади – ўрмон ва яшил ҳудудларни кенгайтириш, чўлланишни камайтириш ва экологик барқарорликни таъминлашдан иборат.

 

Янги техника билан таъминланган ўрмон хўжаликлари келгусида ёнғин хавфини камайтириш ва табиатни асраб-авайлаш ишларини янада самарали ташкил этиш имкониятига эга бўлади

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика