1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энди ўзбекистонликлар Қатарга бориб ҳам ишлай олади

Бу Президентнинг тегишли қарори билан мустаҳкамлаб қўйилди.

Энди ўзбекистонликлар Қатарга бориб ҳам ишлай олади

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

 

Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

 

Мазкур битим 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.

 

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика