Арманистон ҳукумати Путинни халқаро жиноий суд ордери билан қўлга олмаслигини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат парламенти вице-спикери Акоп Аршакян айтиб ўтди.
“Табиийки, ҳукмрон партиянинг ҳам, жамоанинг ҳам бундай нияти йўқ. Биз Россия Федерациясининг хавфсирашини эшитдик, ва ўйлашимча, биз Рим статутини таъминлаш жараёни Арманистон ва Россия муносабатларига путур етказмаслигига ҳаракат қиламиз”, — деди у.
Маълумот учун: Халқаро жиноий суд 17 март куни Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берди. Арманистон конституцион суди 24 март куни Рим статутини ратификация қилди.


