2026 йилдан бошлаб янги Аирбус А321нео ҳаво кемаларида Саудия Арабистонининг етакчи тижорат космик хизматлари провайдери бўлган Neo Space Group компаниясининг юқори тезликдаги сунъий йўлдош интернети ўрнатилади. Бу ҳақида “Uzbekistan Airways” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу ташаббус рақамли трансформация ва йўловчиларга кўрсатиладиган хизмат сифатини ошириш стратегиясининг бир қисми ҳисобланади.
NSG технологияси йўловчиларга видео оқимидан фойдаланиш, реал вақт режимида хабар алмашиш ва бутун маршрут давомида тармоқда самарали ишлаш имконини берувчи барқарор алоқани таъминлайди.
“Ушбу ташаббус Марказий Осиёда ҳаво ташувларини модернизация қилишда муҳим босқич бўлади ва Uzbekistan Airways'нинг минтақада авиаташувлари соҳасида етакчиликка интилишига мос келади”, дейилади авиакомпания хабарида.


