1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энергетика вазирлиги «Газпром» билан имзоланган шартнома шартларини очиқлади

Шартнома доирасида кунига 9 миллион кубометр табиий газ импорт қилиш режалаштирилган

Энергетика вазирлиги «Газпром» билан имзоланган шартнома шартларини очиқлади

 

Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича «Йўл харитаси» имзоланганди.

 

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, шартнома доирасида жорий йилнинг 1 октябрь санасидан кунига 9 миллион кубометр табиий газни импорт қилиш бошланиши мўлжалланмоқда. Шунга кўра, йиллик ҳажм қарийб 2 миллиард 800 миллион кубометрни ташкил этади.

 

Маълум қилинишича, табиий газ нархи минтақадаги бозор нархлари асосида, шунингдек, Ўзбекистондаги амалдаги нархлар ҳамда уларни бозор тамойиллари асосида шакллантириш бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб, келишилган.

 

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Газпром» ўртасида имзоланган «йўл харитаси»га мувофиқ, аввал табиий газ «Ўрта Осиё – Марказ» магистрал газ қувури орқали Қозоғистондан транзит билан Россияга юборилганлиги ва эндиликда газнинг реверс режимида (тескари оқимда) Ўзбекистонга етказилишини, шунингдек, республика ҳудудида янги газ ўлчаш стансияси қурилишини ҳисобга олган ҳолда, белгиланган тадбирларни жорий йилнинг сентябрь ойига қадар якунлаш режалаштирилган.

 

Хусусан, «йўл харитаси» доирасида Ўзбекистон газ-транспорт тизимидаги 3 та газ ҳайдаш ускунаси янгиларига алмаштирилади ва 11 та турли русумдаги газ ҳайдаш ускунасида мукаммал таъмирлаш ҳамда тиклаш ишлари бажарилади. 22 километрлик янги магистрал газ қувурлари қурилади ва 56 километрлик газ қувурлари таъмирланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика