1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

EPS-Topik имтиҳонида бошқа фуқаро ўрнига кирмоқчи бўлган шахс ушланди

Тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаро 2 йил давомида ушбу имтиҳонда қатнашиш имкониятидан маҳрум этилади.

EPS-Topik имтиҳонида бошқа фуқаро ўрнига кирмоқчи бўлган шахс ушланди

 

Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган EPS-Topik тестида имтиҳон тартибларига риоя қилмасликнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирилганига қарамай, рўйхатдан ўтган фуқаролар Р.И., М.М., А.Ҳ., ўрнига бошқа фуқаролар киришга уринган вақтида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан ушлаб қолинди.

 

Ушбу ҳолат баёнлаштирилиб, тегишли ташкилотларга тақдим этилди.

 

"Тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаро 2 йил давомида ушбу имтиҳонда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлиши ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз.

Имтиҳон жараёнида барча тартиб-қоидаларга риоя қилишга чақирамиз!", — дейилади агентлик хабарида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика