АҚШ Адлия вазирлиги томонидан жинсий жиноятлар билан айбланган молиячи Жеффри Эпштейн иши бўйича эълон қилинган материаллардан камида 16 таси йўқолган.
Йўқолган ҳужжатлар орасида Трампнинг Трампнинг Жеффри Эпштейн, Мелания Трамп ва финансистнинг узоқ йиллик ҳамкори Гислеин Максвелл билан тушган фотосурати ҳам бўлган. Эпштейннинг Ню-Ёркдаги ҳашаматли уйининг учинчи қаватида жойлашган массаж хонасининг камида 12 та сурати ҳам йўқолган. Тергов маълумотларига кўра, айнан шу хонада кўплаб жиноятлар содир бўлган, жумладан, нозик қизлар иштирокида бўлган жиноятлар, дея хабар беради The New York Тimes.
Трамп ҳам АҚШ Адлия вазирлиги ҳам йўқолган фотосуратларга бўйича ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Вазирлик фақат файлларни қонунчиликка мувофиқ равишда янги маълумотлар келиши билан текшириш ва таҳрирлаш ишларини давом эттиришини айтган.
Аммо Бош прокурор ўринбосари Тод Балнч якшанба куни Эпштейн иши ҳужжатлари ошкор қилинишидан олдин Адлия вазирлиги ҳужжатларни ошкор қилишни талаб қилувчи қонунга риоя қилишга ҳаракат қилаётганини, аммо бу жабрланувчиларни ҳимоя қилиш учун эҳтиёткорлик билан бажарилиш кераклигини айтган эди.
У ўша вақтда Трамп ҳақидаги ҳеч қандай маълумот ва расмлар олиб ташланмаслигини айтган эди.
"Биз prezident Tramp атрофидаги маълумотларни яширмаяпмиз," - деган Бош прокурор Бланче.
Файлларнинг эълон қилиниши узоқ вақтдан бери Эпштейннинг фаолияти ва унинг таниқли ва қудратли шахслар билан алоқаларини ёритиши мумкинлигига ишонганлар томонидан кутилган эди.
Маълумот учун, Эпштейн 2019 йилда федерал вояга етмаган болаларни жинсий эксплуатация қилиш мақсадида савдо қилишда айбланиб тергов остида бўлган. У айбловлари бўйича айбланаётган вақтида қамоқда вафот этган. АҚШ Адлия вазирлиги 19 декабрда Жеффри Эпҳтейн ишини тергов қилган 13 мингдан ортиқ ҳужжатларни эълон қилди.


