1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эрдоған НАТО бош котиби билан Россия масаласини муҳокама қилди

Аввалроқ Туркия президенти Путин билан телефонлашган эди.

Эрдоған НАТО бош котиби билан Россия масаласини муҳокама қилди

 

Туркия президенти Режеб Таййип Эрдоған НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан 24 июнь куни Россияда содир бўлган воқеалар ва Швециянинг альянсга аъзо бўлиш имкониятларини муҳокама қилди.

 

«Томонлар Россиядаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилдилар ва Россиядаги кескинликнинг тугаши Украинада қайтариб бўлмайдиган гуманитар фалокатнинг олди олинганини таъкидладилар», — дейилади Эрдоған идораси баёнотида.

 

Анқара раҳбари шунингдек, НАТО Бош котиби билан Швециянинг иттифоққа аъзо бўлиши мумкинлигини ҳам муҳокама қилди. Туркия президентининг таъкидлашича, Стокҳолм томонидан терроризмга қарши қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар Туркияда тан олинган террорчи Курдистон ишчилар партияси тарафдорлари ва унга алоқадор ташкилотлар Швецияда эркин акциялар ташкил этар экан, ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.

 

Бир кун аввал Эрдоған россиялик ҳамкасби Владимир Путин ҳам билан телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот чоғида Россиядаги сўнгги воқеалардан ҳеч ким манфаат кўрмаслигини, Анқара вазиятни ҳал қилишга ҳисса қўшишга тайёрлигини айтди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика