Эрон расмийлари 1200 километргача масофага уча оладиган янги “Қосим Басир” баллистик ракетасини намойиш қилди. Ушбу ракета юк машинасидан ҳам учирилиши мумкинлиги билан ажралиб туради.
Ҳарбийлар маълумотига кўра, “Қосим Басир” мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлайди ва турли шарт-шароитларда қўлланилиши мумкин. Бу ракетанинг тақдимоти минтақада хавфсизлик ва кучлар мувозанатига оид баҳсларни янада кучайтириши кутилмоқда.


