1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эрон АҚШга огоҳлантириш берди

Хоманаий Трампнинг баёнотларига жавоб қайтарди.

Эрон АҚШга огоҳлантириш берди

 

Эрон Олий раҳнамоси Али Хоманаий АҚШни Исроилнинг Эронга қарши агрессиясига қўшилмаслик ҳақида огоҳлантирди. Унинг фикрича, бундай ҳаракат Вашингтон учун оғир оқибатларга олиб келади. Бу ҳақда Эрон Олий раҳбарияти матбуот хизматига хабар берган.

 

“Эронни, унинг халқини ва тарихини биладиган ақлли инсонлар ҳеч қачон бу мамлакат билан таҳдид тили орқали гапирмайди. Эрон халқи ҳеч қачон таслим бўлмайди. Америкаликлар билиши керак: АҚШ ҳар қандай ҳарбий аралашув эвазига, шубҳасиз, тузатиб бўлмас зарар кўради”, — деди Хоманаий халққа қилган мурожаатида.

 

Унинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг баёнотлари, жумладан Теҳроннинг зудлик билан таслим бўлиши кераклиги ҳақидаги чақириқлари, Эроннинг сиёсий иродасини сусайтира олмайди.

 

Эрон Олий раҳнамоси шунингдек, Теҳронга қилинган ҳар қандай зарба жавобсиз қолмаслигини таъкидлади.

 

“Агар бизнинг ҳудудимиз ҳужумга учраса, бу жавобсиз қолмайди”, — деди у.

 

Маълумотларга кўра, аввалроқ Исроил томонидан уюштирилган ҳужумларда ракета омборлари ва қуролли инфратузилма объектлари нишонга олинган. Эрон қуролли кучлари ҳозирда тўлиқ шай ҳолатга келтирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика