1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эрон президенти Исроил ҳужумларида жароҳатланган

У йиғилиш пайти оёғидан жароҳат олгани маълум бўлди.

Эрон президенти Исроил ҳужумларида жароҳатланган

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён июн ойидаги Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида жароҳатлангани маълум бўлди.

 

Эрон давлат матбуотининг хабар беришича, Пезешкиён Теҳронда жойлашган махфий эрости мажмуасидаги Миллий хавфсизлик олий кенгаши йиғилишида иштирок этаётган пайт бинонинг кириш қисмига Исроил томонидан олтита бомба ташланган.

 

Йиғилиш иштирокчилари авария шахтаси орқали эвакуация қилинган ва шу пайт Президент оёғидан жароҳат олган. Аввалроқ Масъуд Пезешкиённинг ўзи ҳам мажлис пайти унга суиқасд уюштирмоқчи бўлишганини айтган эди.

 

Ҳозирда Теҳрон Исроил қандай қилиб махфий объект ҳақида маълумот олишга муваффақ бўлганини текширмоқда

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика