1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эрон президенти Саудия қиролини Теҳронга таклиф қилди

Аввалроқ Иброҳим Раиси Ар-Риёдга таклиф этилган эди.

Эрон президенти Саудия қиролини Теҳронга таклиф қилди

 

Эрон президенти Иброҳим Раиси Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ал Саудга ёзма таклиф юборди.

 

Эрон президенти Саудия Арабистони қиролини Теҳронга ташриф буюришга таклиф қилди.

 

"Tasnim" агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Носир Канаани Чафий маълум қилган.

 

“Президент Саудия Арабистони қиролидан Ар-Риёдга ташриф буюриш таклифини олди ва монархга Теҳронга ташриф буюриш учун ёзма таклиф юборди”, — деди у.

 

Аввалроқ Канъоний Эрон ва Саудия Арабистони элчиларни тайинлаш бўйича илк қадамларни қўйганини маълум қилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика