1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эрон Россияга баллистик ракеталар етказиб берди

Улар 700 кмгача масофадаги нишонларга зарба бера олади.

Эрон Россияга баллистик ракеталар етказиб берди

 

Эрон Россияга 400 га яқин баллистик ракеталар етказиб берди. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.

 

Қайд этилишича, ракеталар орасида “Zolfaghar” ракеталари ҳам бор. Экспертлар ушбу турдаги ракета 700 кмгача бўлган масофадаги нишонларга зарба бера олишини айтишмоқда.

 

Ракеталарни Россия Федерациясига етказиб бериш икки давлат вакиллари ўртасидаги келишувларга асосланган ҳолда январь ойидан бошланган.

 

"Теҳрон ҳар қандай давлатга қурол экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлганлиги сабабли, етказиб бериш ҳажми янада кўпроқ бўлади", — дея маълум қилган номи ошкор қилинмаган Эрон расмийларидан бири. 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика