Маълумотларга кўра, АҚШ ҳамда Эрон ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги — иккинчи босқичи 19 апрель куни Италия пойтахти Рим шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.
Хабарларга кўра, бу босқичда томонлар бевосита, яъни юзма-юз шаклда мулоқот қилиши мумкин. Гарчи аввалги музокаралар Уммон ҳудудида ўтказилган бўлсада, бу сафар музокараларга ушбу мамлакат вакиллари фақат кузатувчи ёки воситачи сифатида иштирок этади.
Учрашувнинг асосий мавзуси — ядровий масалалар, минтақавий хавфсизлик ва санкциялар атрофидаги тортишувлар бўлиши кутилмоқда.


