1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эрон ядровий дастурини чеклаш шартларини эълон қилди

Эрон санкцияларнинг бекор қилинишини талаб қилмоқда.

Эрон ядровий дастурини чеклаш шартларини эълон қилди

 

Эрон 2015 йилда имзоланган халқаро ядровий келишув — Қўшма комплекс ҳаракатлар режаси (JCPOA) асосидаги мажбуриятларига қайтишга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда Эрон расмийлари хабар берди.

 

Теҳрон ўз ядровий дастурини чеклашга тайёрлигини билдирган бўлсада, бу қарор муайян шартлар эвазига амалга оширилади:

  • АҚШ санкцияларининг юмшатилиши
  • Хориждаги музлатилган Эрон активларига рухсат берилиши
  • Эрон нефтининг Хитойга сотилишига бўлган босимнинг тўхтатилиши

 

Эслатиб ўтамиз, Эрон ва дунё етакчи давлатлари ўртасида имзоланган JCPOA келишуви Эроннинг уранни бойитиш даражасини назорат остида ушлаб туришга қаратилган эди. Бироқ 2018 йилда АҚШ президенти Доналд Трамп бу битимдан чиқиб, санкцияларни тиклагач, Эрон ҳам босқичма-босқич келишув мажбуриятларидан воз кеча бошлаган.

 

Бу каби музокаралар Эроннинг ядро дастури атрофида юзага келган халқаро тангликни юмшатиш йўлида яна бир қадам бўлиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика