1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эронда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилган Нобел тинчлик мукофоти совриндори ҳибсга олинди

Нобел қўмитаси Эрон расмийларини аёллар ҳуқуқлари фаоли Наргес Моҳаммадини зудлик билан озод этишга чақирди.

Эронда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилган Нобел тинчлик мукофоти совриндори ҳибсга олинди

 

Инсон ҳуқуқлари фаоли, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилгани учун 2023 йилда Нобел тинчлик мукофотига сазовор бўлган Наргес Моҳаммадий Эрон хавфсизлик кучлари томонидан Машҳад шаҳрида ҳибсга олинди деб хабар берди kazinform.

 

53 ёшли аёл бошқа инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан бирга ўтган ҳафта вафот этган адвокат Хосров Аликорди хотирасига бағишлаб ўтказилган маросим чоғида қўлга олинган. Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, тадбир давомида иштирокчилар ҳукуматга қарши шиорлар айтишган.

 

Нобел қўмитаси юзага келган вазият юзасидан чуқур ташвиш билдирди ҳамда Эрон расмийларини Наргес Моҳаммадининг қаерда эканини зудлик билан аниқлашга, унинг хавфсизлигини таъминлашга ва уни ҳеч қандай шартсиз озод қилишга чақирди.

 

Эрон расмийлари ҳозирча ушбу ҳолат бўйича расмий баёнот бермаган.

 

Маълумотларга кўра, Наргес Моҳаммади 2016 йилда ўлим жазосига қарши инсон ҳуқуқлари ҳаракатига раҳбарлик қилгани учун 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган. 2024 йил декабрь ойида у тиббий сабабларга кўра вақтинча озод қилинган. Унинг турмуш ўртоғи Таги Раҳмони ҳибс жараёни зўравонлик билан амалга оширилганини билдирган ҳамда халқаро ҳамжамиятни вазиятга аралашишга чақирган.

 

Халқаро Амнистия ташкилотига кўра, Муҳаммадий ҳибсда қийноққа солинган ва бир неча бор юрак хуружига учраган.

 

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари мазкур ҳодиса юзасидан мустақил тергов ўтказишга ва Эронда инсон ҳуқуқлари ҳолати устидан мониторингни кучайтиришга чақирмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика