Эроннинг Лористон вилояти, Кўҳдашт шаҳарчасида даҳшатли ҳодиса юз берди. Бир оиланинг саккиз аъзоси 50 метрлик қудуққа қулаб тушиб, ҳалок бўлди.
Маҳаллий ҳокимиятнинг маълум қилишича, қулаганларнинг жасадлари қутқарувчилар томонидан чиқариб олинган.
Ҳодисанинг сабаблари бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда, расмийлар хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш зарурлигини таъкидламоқда.


