17 мартдан 1 июлга қадар Боку шаҳридаги Ҳайдар Алиев марказида «Чоклардаги мерос: Ўзбекистоннинг каштачилик ва тикувчилик анъаналари бўйлаб саёҳат» кўргазмаси бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон музей сара тўпламларида сақланаётган 148 дан ортиқ безакли амалий санъат намуналари тақдим этилади. Кўргазма мамлакатнинг ХИХ аср охири — ХХ аср бошларидаги маданий ва тарихий мероси ва халқ либосларига бағишланади.
Кўргазма очилиши доирасида маданий дастур режалаштирилган. 16−17 март кунлари Озарбайжон давлат академик мусиқали театри саҳнасида Озарбайжонда илк бор «Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси» балет спектакли намойиш этилади.
Кўргазма ва маданий дастур Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида ташкил этилмоқда.


