1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Эртага пойтахтдаги қатор кўчалар вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бунинг сабабини очиқлади.

Эртага пойтахтдаги қатор кўчалар вақтинча ёпилади

 

2022 йилнинг 2 апрель куни Олмазор туманида «Аждодлар матонати ва жасорати — авлодлар учун намунадир!» шиори остида 5 300 метрга оммавий югуриш марафони ўтказилади. 

 

Спорт тадбири соат 9:00 да Тошкент тиббиёт академиясидан бошланади ва 11:00 гача давом этади. Финиш нуқтаси Тошкент давлат техника университети.

 

Марафон даврида Олмазор туманидаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади:

 

— Ҳ.Азимов кўчасидан Шифокорлар 1, 2, 3 кўчасигача;

— Шифокорлар 1, 2, 3 кўчасидан Мирзо Ғолиб кўчасигача;

— Мирзо Ғолиб кўчасидан Мухбир кўчасигача;

— Мухбир кўчасидан Университет кўчасигача.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика