2 апрель куни 19-мотомавсум очилиши муносабати билан ўтказиладиган мотосайёҳларнинг тантанали юриши пайтида пойтахтдаги бир неча кўчалар соат 12:00 дан 13:00 гача ёпилади:
– Новза метросидан Бунёдкор шоҳ кўчаси бўйлаб Бунёдкор ва Алишер Навоий шоҳ кўчалари кесишмасигача;
– Алишер Навоий ва Бунёдкор шоҳ кўчалари кесишмасидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов кўчасигача;
– Алишер Навоий шоҳ кўчаси ва Шароф Рашидов кўчаси кесишмасидан шу кўча бўйлаб Афросиёб кўчасигача;
– Афросиёб кўчасидан шу кўча бўйлаб Бунёдкор метро бекатигача.
“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади раcмий хабарда.


