19 сентябрдан бошлаб Эстония Россия фуқаролари, жумладан, учинчи давлатлар томонидан берилган Шенген визасига эга бўлганлар учун киришни тўхтатади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
“19 сентябрга ўтар кечаси Шенген визасини қайси давлат берганидан қатъи назар, Россия фуқаролари учун ташқи чегаралар орқали киришга тақиқ кучга киради”, дедилади хабарда.
Болтиқбўйи минтақасининг бошқа давлатлари ҳам шундай йўл тутишга келишиб олди. Тез орада Латвия, Литва ва Польша ҳам бунга қўшилади.


