Фарғона вилоятидаги Узсунгвоо қўшма корхонасида Марказий Осиёда ягона бўлган 10 миллион долларлик лойиҳа қийматига эга Металларга қиздирилган ҳолда ишлов бериш линияси фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг вилоят бошқармаси раҳбарияти иштирок этди.
Объект тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, энг янги технологиялар асосида ишлайди ва Счулер, Прима Повер, Бентелер, Аотто каби каби дунёнинг энг олд машинасозлик компанияларида ишлаб чиқарилган пўлат ўрамдан керакли ўлчам олиш, қиздириб пресслаш, лазерда кесиш ускуналари билан жиҳозланган.
Янги линиянинг ишга туширилиши натижасида 120 та янги иш ўринлари яратилди ва корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 95 миллион долларга ошди. Металларга қиздирилган ҳолда ишлов бериш линиянинг ўзида йилига 19 миллион доллардан ортиқ 2,4 миллион дона маҳсулот ишлаб чиқарилади.
Янги технологик жараён, шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган Траскер ва Оних автомобиллари учун 20 турдаги бутловчи қисмларни маҳаллийлаштиришга имкон беради.
Маълумот учун: Узсунгвоо МЧЖ қўшма корхонасининг ташкил этилган 2012 йилдан буён вилоятимизга киритган инвестициялари ҳажми қарийб 60 миллион долларга етди. Ўзбекистон автомобиль саноатида мустаҳкам ўринга эга корхонада 10 йилдан буён юртимизда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун катта ва ўрта ўлчамдаги 300 дан ортиқ номдаги штамп-пайвандланган қисмлар ишлаб чиқарилади. Корхонада фаолият юритаётган ишчилар сони 900 нафардан ошди.


