Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида суднинг ижро варақаси асосида 2015 йилда туғилган Лолахон онаси тарбиясига топширилди.
Ижро ҳужжати 31 октябр куни Қўштепа бўлимига келиб тушган ва қарздорларга 15 кун ихтиёрий бажариш муддати берилган.
Уларнинг болани ихтиёрий беришдан бош тортиши сабаб, қонун асосида мажбурий ижро белгилаб қўйилган.
17 ноябрь куни туман ҳокимлиги, таълим бўлими ва тегишли идоралар иштирокида мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилган ва бола онасига расман топширилган.


