1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада 1,5 млрд сўмлик ноқонуний дори савдоси фош бўлди

Фуқаро тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ўзига қарашли бўлган нотурар бинода дориларнинг чакана савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланди.

Фарғонада 1,5 млрд сўмлик ноқонуний дори савдоси фош бўлди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшовчи фуқаро “С.Ғ.” тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ўзига қарашли бўлган нотурар бинода, тегишли ҳужжатларсиз тиббий дори воситалари чакана савдоси билан шуғулланаётганлиги фош этилди.

 

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу манзилда тегишли шароитларда сақланмаётган жами 66 турдаги 41 319 дона дори воситалари борлиги аниқланиб, шундан 56 турдаги 36 361 дона дориларнинг мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

 

Таъкидлаш лозимки, дори воситаларининг умумий қиймати 1 млрд 565 млн сўмни ташкил этади.

 

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 186³-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика