1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада 3 ёшли бола “Док-1 Макс”дан заҳарланди

Вилоят ССБ бошлиғи унинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Фарғонада 3 ёшли бола “Док-1 Макс”дан заҳарланди

 

Фарғона вилоятида 3 ёшли бола “Док-1 Макс” сиропини ичиши натижасида заҳарланди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов маълум қилди.

 

Бугунги кунда болаларни таблетка ва сироп дори воситаларидан заҳарланишини олдини олиш мақсадида вилоятдаги барча даволаш профилактика муассасаларига «Док-1 Макс» препаратларидан сақланиш бўйича топшириқлар берилган.  Шунингдек, таркибида парацетамол сақлайдиган ёки бошқа дори препаратларини заҳарланиб мурожаат қилган болалар тўғрисидаги маълумотлар зудлик билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига хабар бериш, ёш болалари бўлган оилаларга кўрсатилаётган патронаж хизмати кучайтирилиши йўлга қўйилган.

 

“Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг болалар реанимация бўлимида “Док 1 Макс” сиропини ичиши натижасида Қувасой шаҳрида яшовчи 3 ёшли бемор бола доридан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанмоқда. Унинг умумий аҳволи оғир, ҳушида. Беморга тасдиқланган даволаш стандарти асосида даво муолажалари олиб борилмоқда. Вилоятдаги вазиятни шахсан ўзим назоратга олганман”, — дейди бошқарма бошлиғи.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика