1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Фарғонада аянчли автоҳалокат

Бу галги қурбон 5 ёшли қизалоқ.

Фарғонада аянчли автоҳалокат

 

 

Қўқон — Яйпан — Исфара автомобиль йўлининг 10 километри — Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида Labo ва Nexia автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

 

Sevimli телеканалининг Zamon дастурида хабар қилинишича, Labo автомашинасини бошқариб келган ҳайдовчининг кутилмаганда қарама-қарши йўналишга ўтиб ҳаракатланиши натижасида иккала машинага ҳам жиддий зиён етди.

 

Nexia автомобилининг орқа ўриндиғида онасининг қўлида бўлган 2009 йилда туғилган қизалоқ олган тан жароҳатлари сабабли шифохонага юборилди. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай, қизалоқ шифохонада вафот этди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика