Ҳодиса 5 март куни кечки пайт Данғара туманида содир бўлган. 1997 йилда туғилган ҳайдовчи Cobalt’да ҳаракатланиб кетаётганида тажрибасизлиги сабаб бошқарувни йўқотган ва йўл четида кетаётган беш кишини уриб юборган. Сўнг дарахтга бориб урилиб, тўхтаган.
Уч нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


