11 март куни Фарғона шаҳридаги яшаш хонадонида газ портлади, оқибатда уч нафар Ҳиндистон фуқароси жароҳат олди.
Икки нафари, 2001 йил ва бир нафари 2003 йилда туғилган жабрланувчилар Фарғона тиббиёт институтида ўқиб, Шарқ кўчасидаги ҳовлида ижара асосида яшаётган бўлган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.


