Фарғона вилояти Учкўприк туманида қурилиши тугалланмаган калава ип ва рангли ип ишлаб чиқариш цехида 19 июнь куни соат 12:42 да ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:45 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 12:48 да ўраб олинган ва соат 13:02 да ўчирилган.
Қайд этилишича, ёнғин натижасида цех биносининг 150 квадрат метр майдонида том қисми, оператор ва қаровул хонасининг ички қисми ёниб зарарланган. Шунингдек, ёнғиндан бинонинг 2000 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.


