1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Фарғонада ишчи бункер остида ҳалок бўлди

Ҳодисага нима сабаб бўлгани маълум қилинди.

Фарғонада ишчи бункер остида ҳалок бўлди

 

Кеча, 17 октябрь куни соат 11:10 да Фарғона вилоятида жойлашган корхонада бахтсиз ҳодиса содир бўлди.

 

Қайд этилишича, «Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals» АЖ ҳамда «Metall Universal 777» МЧЖ ўртасида тузилган шартномага асосан корхона ҳудудида, жумладан, қадоқлаш цехида амалга оширилаётган қурилиш монтаж ишлари жараёнида, ўғит қадоқлаш ускунаси бункери остида металл конструкция қисмларини ўрнатиш жараёнида, бункер таянчларини кесиш  оқибатида бункер қулаб тушган.

 

Оқибатда «Metall Universal 777» МЧЖ ишчиси қулаб тушган бункер остида қолиб, вафот этган.

 

Ҳозирда дастлабки экспертиза ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика