1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада маст ҳайдовчи икки йўловчини уриб юборди

У шундан сўнг воқеа жойидан қочиб кетган.

Фарғонада маст ҳайдовчи икки йўловчини уриб юборди

Фарғона вилоятида Damas уриб юборган икки йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Билдирилишича, ҳолат Қува-Марғилон-Марҳамат йўлининг Тошлоқ тумани Яккатут маҳалласидан ўтувчи ички қатнов йўлида содир бўлган. 34 ёшли Damas ҳайдовчиси спиртли ичимлик таъсирида автомашинани юқори тезликда бошқариб кетаётиб, олдинда велосипедда кетаётган фуқарони уриб юборган.

 

Сўнгра у қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, йўл четида онаси билан кетаётган 5 ёшли қизни ҳам уриб, воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳодиса оқибатида қиз шифохонада, 71 ёшли эркак эса ҳодиса жойида вафот этган.

 

ЙТҲ юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика