Кеча, 13 февраль куни соат 08:05 да Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1050 қисқа рақамига "Nexia" русумли автомобиль ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотиб, Олтиариқ тумани "Полосон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи "Базиқувур" каналига тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган [http://https://t.me/MCHSUzbek/15123]. Унга кўра, Фарғона вилояти ФВБ махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль сувдан чиқариб олинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда. Вазирлик ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини сўраган.