1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада қарздорнинг Tracker’и хатланиб, аукционда сотилди

Унинг банкдан кредит қарздорлиги бўлган.

Фарғонада қарздорнинг Tracker’и хатланиб, аукционда сотилди

Маълум бўлишича фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг қарздор Т.Д.дан банк фойдасига кредит қарзини ундириш, ундирувни Tracker’га қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати чиқарилган. 

 

Қарздор ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорликни 15 кунлик ихтиёрий муддатда бартараф қилиши тўғрисида огоҳлантирилишига қарамасдан, қарздорликни тўлашдан бўйин товлагани сабабли гаров мулки ҳисобланган автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.

 

Олиб борилган тезкор қидирув ишлар натижасида машина топилиб, давлат ижрочилари томонидан хатланган ва кимошди савдоларига чиқарилган. Бўлиб ўтган аукцион савдоларига кўра мазкур автотранспорт воситаси 203 300 000 сўмга сотиб олиниб, ғолиблик баённомасига асосан фуқаро Х.Д.га топширилган. 

 

Шунингдек, кимошди савдоларидан тушган пул маблағлари ундирувчи банк ҳисобрақамларига ўтказиб берилиши таъминланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика