Фарғонада ҳайдовчи бир нечта қоидабузарликларини видеога олиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлагани аниқланди.
Маълум қилинишича, Фарғонада ҳайдовчи светафорнинг қизил чироғида ўтган. Шу каби турли хил қоидабузарликлар қилиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаган.
Ҳайдовчининг хатти ҳаракатлари бўйича Қўқон шаҳар судига керакли хужжатлар юборилган. Суд ҳайдовчига Маъмурий жаборгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (Майда безорилик) билан 10 сутка қамоқ жазоси тайинлади.


