1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада туман ҳокими ёрдамчиси ва молия бўлими бошлиғи қимор ўйнагани айтилмоқда

Туман ҳокимлиги воқеага муносабат билдирди.

Фарғонада туман ҳокими ёрдамчиси ва молия бўлими бошлиғи қимор ўйнагани айтилмоқда

 

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Учкўприк тумани молия бўлими бошлиғи ва ҳоким ёрдамчиси хизмат хонасида карта ўйнаётгани акс этган суратлар тарқалди. Мазкур ҳолатга Учкўприк тумани ҳокимлиги муносабат билдирган.

 

Унга кўра, ушбу ҳолат Учкўприк тумани ҳокимлиги ва ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда қайд этилган давлат ташкилотларининг вилоят бошқармалари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда ўрганиб чиқилаётгани айтилган.

 

Шунингдек, ўрганишлар натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика