Фарғона политехника институти кимё-технология факультети 2-босқич талабаси Сардорбек Холмаматов яроқсиз шиналарни қайта ишлаш орқали муқобил ёнилғи олиш технологиясини кашф этди.
Янги лойиҳа атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиб келган бир қанча омилларни бартараф этиш имконини беради.
Фойдаланишдан чиқарилган бир дона яроқсиз резина баллон табиатга асрлар давомида зарар келтиради. Боиси, унинг таркибида резина, нефть, металл, синтетик моддалар мавжуд. У табиий шароитда 500 минг йилгача чиримайди. Ёқиб юборилса, атмосферага заҳарли карбонат ангидрид тарқалади.
Бу табиат, атроф-муҳит ва инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатади. Иқтидорли талабанинг илмий изланишлари мазкур муаммоларга ечим бўлади.


