1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Файзуллаев ҳам Францияга йўл олди

Бу ҳақда Россия клуби матбуот хизмати хабар берди.

Файзуллаев ҳам Францияга йўл олди

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун тонгда 2024 йилги Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриш учун Францияга жўнаб кетди.

 

Легионеримиз Аббосбек Файзуллаев ҳам Ўзбекистон терма жамоаси жойлашган жойга жўнаб кетди. Бу ҳақда "армиячилар" клуби матбуот хизмати хабар берди. Аввалроқ, "Рубин" клуби ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев олимпия терма жамоамиз ихтиёрига жўнаб кетганини эълон қилган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Олимпия турнири 24 июлдан 9 августгача бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида Испания, Миср ва Доминикан Республикаси жамоалари билан ўйнайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика