1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Феликснинг муваффақиятсиз фаолияти

У нега омадли футболчига айлана олмади?

Феликснинг муваффақиятсиз фаолияти

 

Португалия футболининг сўнгги йиллардаги асосий истеъдодларидан бири Жоау Феликс Европа клублари бўйлаб кезишда давом этмоқда. Ўтган ёзда «Челси» узоқ вақтдан бери ўйнамаган ҳужумчини «Атлетико»дан 52 миллион еврога сотиб олганди. Бундан ташқари, лондонликлар бу футболчининг янги даражага чиқишига ишонишганди. У билан яна 12 ойга узайтириш имконияти билан олти йиллик шартнома имзоланганди. Бироқ, 25 ёшли вингер «кўклар»нинг асосий таркибига кира олмади ва қишда мавсум охиригача ижарага берилди. Ҳужумчи бу сафар инқирозга учраган «Милан» аъзосига айланди. Италия клуби «Челси»га ижара учун 5,5 миллион евро тўлаган ва португалияликнинг маошини ҳам тўлашга рози бўлган. Шартномада футболчини сотиб олиш кўзда тутилмаган.

 

2019 йилда «Атлетико» иқтидорли португалиялик футболчини «Бенфика»дан 127 миллион евро эвазига сотиб олган. Бу Неймар (222 миллион евро), Килиан Мбаппе (180 миллион евро), Филиппе Коутинё (135 миллион евро) ва Усмон Дембеле (135 миллион евро)дан кейин тарихдаги энг қиммат бешинчи трансфер бўлган. Жамоада Антуан Гризманнинг ўрнини Жоау эгаллаши кутилганди. Аммо, Диего Симеоненинг тизимли, кучли ўйин кўрсатадиган футболи португалиялик ҳужумчига мос келмади. Мураббий томонидан турли позицияларда синаб кўрилган 19 ёшли вингер етакчилик фазилатлари йўқлиги туфайли «Атлетико» раҳбарияти томонидан билдирилган умидларни оқлай олмади. Феликс трансфернинг қимматлиги туфайли ҳам босим остида эди, бу клуб тарихидаги рекорддир. 2018/2019 йилги мавсумда Жоау «Бенфика» сафида 20 та гол урган, бироқ Мадриддаги бутун фаолияти давомида у 10 голли довондан ҳам ўтолмади. Фаол ўйинларда букилмас руҳи ва матонати билан машҳур бўлган аргентиналик мутахассис футболчиларидан ҳам худди шундай фидойиликни талаб қилди. Ҳеч қачон ўзининг жисмоний кучи билан ном қозонмаган, техник жиҳатдан иқтидорли Жоау юқори босимга дош бера олмади ва кўпинча майдондаги ролини тушунмас эди. Бироқ, Чемпионлар лигасидаги «Залсбург»га қарши ёки 2020/2021 йилги мавсумда «Барселона»га қарши ўйинда иккита ажойиб узатмани амалга оширди. Бироқ, ярим ҳимоячига керакли даражада ишонч етишмади.

 

Истеъдодли футболчи терма жамоада ҳам ўзини кўрсата олмади. "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Рой Кин Бельгияга (0:1) қарши Евро-2020 1/8 финалидан кейин Жоауни қаттиқ танқид қилди. “Бу йигит фирибгар. Ўз юртига кераксиз, майдондан чиқаринг уни. 100 миллион еврога арзийдими?! Агар мен Роналдунинг ўрнида бўлганимда, уни кийим алмаштириш хонасидан қувган бўлардим".

 

Феликс учун сарфланган пулнинг ҳеч бўлмаганда бир қисмини қоплаш умидида, «Атлетико» раҳбарияти йигитни ижарага берди, аммо у 2023 йилда «Челси»да ҳам, кейинги мавсумда «Барселона»да ҳам юқори ўйин кўрсатмади. Бу муваффақиятсизликлар кўплаб муҳокамаларга олиб келди. Феликс тўғри қарор қабул қилиш учун жуда ёш эди, у агенти Хорхе Мендеснинг қарорлари орқали иш тутарди. Ёш футболчининг янги мамлакат ва жамоага мослашиши масалалари, шунингдек, бу трансфер унинг зиммасига юкланган улкан масъулият экани ҳеч кимни ташвишга солмади. Португалияликнинг Ванда Метрополитанодаги тақдимотига олти йил бўлди. Унинг бир мавсумда 30 та гол ура олмагани ва жамоасини йирик совринлар сари етаклай олмагани ҳақиқатга айланди. Аммо, мухлислар ҳали ҳам Жоауга юқори талабларни қўйишмоқда. Феликс чинакам иқтидорли футболчи. Уни томоша қилиш барчага завқ бағишлайди. У ҳар бир учрашувда 10 км дан ортиқ масофани босиб ўтиш қобилиятига эга эмас. Феликс айни вақтда 25 ёшда. У энди аниқ танлов қилиш учун етарлича тажрибаси мавжуд.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика