Хонанда Феруза Каримова шоирага тегишли шеърни рухсатсиз қўшиғида ишлатгани учун суд томонидан жаримага тортилди.
Шоира М. Аҳророва "Дод дегим келяпти дастингдан" номли муаллифлик шеъри хонанданинг «Дастингдан» номли қўшиғида рухсатсиз қўллангани учун судга мурожаат қилган. Суд жараёнида Адлия вазирлиги вакиллари иштирок этиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришди.
Суд қарорига кўра, Ф. Каримова муаллифлик ҳуқуқини бузган деб топилиб, шоирага 37,5 миллион сўм миқдорида компенсация ҳамда 5 миллион сўм маънавий зарар тўлаши белгиланди.


