1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Филиппинда ҳарбий самолёт қулаши оқибатида 50 киши вафот этди

Филиппин ҳарбий-ҳаво кучларининг C-130 самолёти якшанба куни Сулу провинцияси Ҳоло оролига қўнишга уринган пайтда ҳалокатга учради.

Филиппинда ҳарбий самолёт қулаши оқибатида 50 киши вафот этди

Авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Маълумотга кўра, мутахассислар бедарак йўқолган беш ҳарбий хизматчининг жасадини топган, шу сабабли улар орасида ўлганларнинг умумий сони 47 кишига етган. 

Ҳодиса натижасида 49 нафар аскар жабрланган, тинч аҳолининг уч нафари ҳалок бўлган ва тўрт киши жароҳат олган. Ҳаммаси бўлиб 32 киши касалхонага ётқизилган.

Филиппин қуролли кучлари штаби бошлиғи генерал Сирилито Собеханнинг сўзларига кўра, самолёт учиш-қўниш йўлагига туша олмаган

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика